Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

2017 йил 25 февраль куни соат 12-00да “O`zneftmahsulot” АК маъмурий биносида компания акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтади

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг Умумий йиғилиши
томонидан 2014 йил 30 июндаги 14-сонли баённома.



«O’zneftmahsulot» АК Кузатув кенгаши тўғрисида

НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва «O’zneftmahsulot» АК (кейинги ўринларда - Компания) Уставига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Компания Кузатув кенгашини (кейинги ўринларда - "Кузатув кенгаши") ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

Компаниянинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

1.2. Кузатув кенгаши Компания фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Қонун ва Уставда фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

1.3. Компания Кузатув кенгашининг шахсий таркиби Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

2. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ
ВАКОЛАТЛАРИ

2.1. Кузатув кенгаши ваколатига қуйидагилар киради:

  • Компания фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

  • Компаниянинг Устав фондини кўпайтириш, Компания Уставига унинг Устав фондини кўпайтириш, акциялар чиқариш ва эмиссиялар проспектини чиқариш ёки илгари рўйхатга олинган қимматли қоғозларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Мазкур масала бўйича қарор Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим;

  • Компания томонидан эълон қилинган акциялар миқдори ва турлари доирасида қўшимча акциялар жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда акциялар ва эмиссиялар проспектини чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорни тасдиқлаш. Мазкур масала бўйича қарор Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим;

  • акцияларни жойлаштириш нархини белгилаш (қимматли қоғозларни биржа бозорига ва ташкил этилган биржадан ташқари бозорга қўйиш);

  • Компания акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддаси ўн бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

  • Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;

  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасини белгилаш;

  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш учун Компания акциядорлари реестрини тузиш санасини белгилаш;

  • Компания Бошқарувини (унинг Раисидан ташқари) тузиш (тайинлаш), Бошқарувнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

  • ижроия органига тўланадиган мукофот ва компенсация тўловлари миқдорини белгилаш;

  • Компания номидан Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини бир йил муддатга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракти) тузиш;

  • шартнома шартларини бузган тақдирда Компания Бошқаруви раиси билан шартномани бекор қилиш;

  • Компаниянинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йил учун бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай Кузатув кенгаши мажлисида маъқулланиши керак;

  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиш, харажатлар сметасини ва иш режасини тасдиқлаш;

  • Компаниянинг Бошқаруви фаолиятига тегишли бўлган ҳар қандай ҳужжатлардан монеликсиз фойдаланиш ва Кузатув кенгаши зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун уларни ижро этувчи органдан олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

  • Компаниянинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчига) тўланадиган тақдирлаш пули ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудиторлик ташкилоти хизматчиларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш;

  • акциялар бўйича дивиденд миқдори ва уни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар бериш;

  • Компаниянинг заҳира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;

  • Бошқарув фаолияти тартибини белгилайдиган ҳужжатларни тасдиқлаш;

  • Компаниянинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

  • Компаниянинг шўъба ва бўйсунадиган корхоналарини ташкил этиш;

  • Қонунда назарда тутилган тартибда мол-мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар тузиш;

  • қонунда белгиланган тартибда Компаниянинг тижорат ва нотижорат ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ битимларни тузиш;

  • корпоратив облигациялар, шу жумладан конвертацияланадиган акциялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • Компаниянинг корпоратиқ облигацияларини харид қилиш қарор қабул қилиш;

  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинадиган санада баланс қиймати Компания соф активларининг миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачани ташкил этадиган мол-мулкни харид қилиш тўғрисида битим тузиш ҳақида қарор қабул қилиш. Бу масала бўйича қарор бир овоздан қабул қилинади, бунда Кузатув кенгашининг собиқ аъзоларининг овози ҳисобга олинмайди;

  • қонунда ва Компания уставида Кузатув кенгаши ваколатига тегишли деб белгиланган бошқа масалаларни ҳал этиш.

2.2. Компаниянинг Кузатув кенгаши ваколатига тегишли бўлган масалалар ҳал қилиш учун унинг Бошқарувига ўтказилиши мумкин эмас.

2.3. Йирик битим тузиш масаласи бўйича Компания кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.

2.4. Компаниянинг битим тузишидан манфаатдар КК аъзоси бу ҳақидан битим тузилишига қадар хабар қилиши лозим, битимни маъқуллаш тўғрисидаги қарор, қонунда назарда тутилган ҳолларда, Кузатув кенгаши томонидан, ё акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан КК аъзолари сонига нисбатан ёки бундай манфаатдорлиги йўқ акциядорларнинг сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

2.5. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 85-моддосига биноан КК аъзолари битим тузишдан манфаатдор шахслар ҳисобланишади.

2.6. Компания КК аффилланган шахс билан битим тузиш тўғрисидаги маълумотни ўрганади ва Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-бобига биноан уни тузиш ҳақида қарор қабул қилади.

2.7. Аффилланган шахс билан тузиладиган битим бир вақтнинг ўзида йирик битим бўлса, у ҳолда уни тузиш тартибига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-бобида белгиланган қоидалар қўлланилади.

2.8. КК компания аффилланган шахс билан акциядорларнинг кейинги йиллик йиғилишига қадар бўлган даврдаги жорий хўжалик фаолиятида амалга ошириши мумкин бўлган битимни (битимларни) тузишни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

3. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИ САЙЛАШ

3.1. Компания кузатув кенгашининг аъзолари, амалдаги қонунчилик ва мазкур Устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 9 (тўққиз) кишидан иборат таркибда бир йиллик муддатга сайланадилар.

3.2. Компаниянинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан ҳар қандай аъзонинг (барча аъзоларнинг) ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин

3.3. Компания Бошқаруви аъзолари Компаниянинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Компания кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.

Компания акциядори бўлмаган шахслар ҳам, қонунда назарда тутилган тартибда Кузатув кенгашига сайланишлари мумкин.

3.4. Компания кузатув кенгаши таркибига сайланадиган номзодларга нисбатан қўйиладиган талаблар Уставда белгилаб қўйилади.

3.5. Компания Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш кумулятив овоз бериш йўли билан “акциядорнинг битта овоз берадиган акцияси – 8 овоз” тамойили асосида амалга оширилади.

Давлат вакили лавозимига кўра Компания кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

3.6. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни тўлиқ бир номзодга беришга ёки уларни Компания Кузатув кенгаши аъзолигига бир неча номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

3.7. Овозларнинг энг кўп сонини олган номзодлар Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

4. КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ

4.1. Компания Кузатув кенгаши раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан унинг таркибидан Кузатув кенгашига сайланган (тайинланган) аъзолар умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

4.2. Компаниянинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатувчи кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

4.3. Кузатувчи кенгаши раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатувчи кенгаш мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади. КК раиси акциядорларнинг Умумий йиғилишида лавозимига кўра Президиум аъзоси ҳисобланиб, уни бошқаради ва йиғилишни очиб, унга раислик қилади, йиғилишнинг олиб борилишини таъминлайди ва у ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш учун барча ваколатларга эгадир.

4.4. Компания Кузатув кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажаради.

4.5. Кузатув кенгаши раиси ёки Кузатув кенгаши ваколат берган шахс Бошқарув раиси ва Компания Бошқаруви аъзолари билан тузилган шартномаларн Компания номидан имзолайди.

5. КУЗАТУВ КЕНГАШИ МАЖЛИСИ

5.1. Компания Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоси ёки аудитор, Компания Бошқаруви, шунингдек Компания уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.

5.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Компания уставида белгиланади, лекин у Кузатув кенгашига сайланган (тайинланган) аъзолари умумий сонининг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

5.3. Кузатув кенгаши аъзолари сони уставда назарда тутилган 75 фоиздан кам бўлиб қолган ҳолларда Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун Компания акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақиришга мажбурдир. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари фақат акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

5.4. Компания Кузатув кенгаши мажлисидаги қарорлар мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисида масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 8-боби, 84-моддасида назарда тутилган ҳолларда, мол-мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битимларни тузиш масалалар бўйича қарор Кузатув кенгашининг якдил қарори билан қабул қилинади.

5.5. Компания Кузатув кенгаши бир аъзосининг ўз овозини Кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

5.6. Компания Кузатув кенгаши мажлисларида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баёни йиғилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.

5.7. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • уни ўтказиш жойи ва вақти;
  • мажлисда қатнашувчи шахслар;
  • мажлис кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш якуни;
  • қабул қилинган қарорлар.

5.8. Компания Кузатув кенгаши мажлиси баённомаси мазкур ККнинг мажлисда қатнашаётган аъзолари томонидан имзоланади. Улар баённоманинг тўғри расмийлаштирилганлиги учун жавоб берадилар

5.9. КК қарорлари унинг аъзолари томонидан сиртдан овоз бериш (сўров ўтказиш) йўли билан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

5.10 КК мажлиси баённомаси имзоланган куни ижро учун Бошқарувга топширилади. КК акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилса мазкур қарор ҳақидаги ахборот Бошқарувга мажлис ўтказилган кунда топширилади.

6. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Кузатув кенгаши аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Кузатув кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, мажлисда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

  • Кузатув кенгаши қарорига кўра Компаниянинг муайян даврдаги фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;

  • Кузатув кенгашида ишлаганлик учун тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш.
Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифалар Кузатув кенгаши раиси томонидан тақсимланади.

6.2. Компания ўз мажбуриятларини бажарган КК аъзоларига қуйидаги тартибда тақдирлаш пули тўлайди:
  • Компания КК раиси ва аъзоларига – ойида ўн минимал ойлик суммаси миқдорида;

  • Компания КК котибига - ойида беш минимал ойлик суммаси миқдорида.

6.3. КК аъзоларига тақдирлаш пули уларнинг ҳисобот даврида КК мажлисларида иштирок этганликларига пропорционал равишда ҳар чоракда тўлаб борилади.
Ҳар чорак якуни бўйича КК котиби ва раиси томонидан КК аъзоларининг ҳисобот давридаги фаолиятлари тўғрисидаҳисобот тайёрланади.

6.4. Кузатув кенгашининг Компаниянинг битим тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатув кенгашига битим тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битим тўғрисидаги қарор эса КК томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда, тегишли равишда КК аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6.5. Кузатув кенгаши аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:
бундай битишувнинг томонлари ҳисоблансалар ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашсалар;
битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар:
битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга ҳисобланадилар.

6.6. Кузатув кенгаши аъзолари КК томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.

6.7. Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

6.8. Кузатув кенгаши аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.

7. КУЗАТУВ КЕНГАШИ
АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Компания Кузатув кенгашининг аъзолари Компания олдида қонун ҳужжатларига ва Компания уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган КК аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.

7.2. Компания ёки Компаниянинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатув кенгаши аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus