Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АК заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг Умумий йиғилишининг
2016 йил 19 июлдаги қарори билан.

«O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси ички назорати тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу “ЎЗНЕФТМАҲСУЛОТ” АК ички назорати тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, “ЎЗНЕФТМАҲСУЛОТ” АК (кейинги ўринларда Компания) Корпоратив бошқарув кодекси ва Компаниянинг ички ҳужжатларига биноан ишлаб чиқилган.

2. Ушбу Низом ички назоратнинг мақсад ва вазифалари, унинг амал қилиш тамойиллари, шунингдек Компаниянинг ички назорат учун масъул органлари ва шахслар белгилаб берилган.

3. Ушбу Низомга барча ўзгартириш ва қўшимчалар Компания акциядорлари Умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади.

II. Ички назорат тизимининг таърифи ва мақсадлари

4. Ички назорат – Компания фаолиятига тадбиқ этилган мунтазам амал қилувчи жараён бўлиб, Компания мақсадларига эришиш учун асосли ва етарли даражада хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган ва у қуйидаги соҳаларни ўз ичига олади:

  • фаолиятнинг самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фаолият юритиш, фойда олиш ва активлар ҳимояси самарадорлиги даражаси;
  • молиявий ҳисоботларнинг ишончли ва аниқлиги;
  • қўлланилаётган фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқ меъёрларига мувофиқлиги.

5. Ички назорат тизими – ички назоратнинг ташкилий тизилмаси, назорат қилувчи чоралари, тадбирлари ва услублари мажмуи бўлиб, Компанияда Кузатув кенгаши, ижроия органи ва бошқа ходимлар томонидан барча даражаларда ҳамда барча функциялар бўйича ташкил этилади ва амалга оширилади, ички ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади улар ички ҳужжатлар билан тартибга солиб борилади.

6. Ички назорат тадбирлари - Компаниянинг Тафтиш комиссияси, Кузатув кенгаши, ижроия органи ҳамда ички назоратни олиб бориш учун масъул бўлган бўлинмалари (кейинги ўринларда – Компания бўлинмалари) томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи бўлиб, улар молиявий-хўжалик фаолиятни амалга оширишда қонун ҳужжатлари ва Компаниянинг ички ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлашга, Компаниянинг қўйилган мақсадларга эришиш самарадорлигини баҳолашга, шунингдек ички назорат субъектларининг ички назорат тадбирларини амалга оширишда уларнинг ўзаро алоқаси

7. Ички назоратнинг асосий вазифаси Компаниянинг ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун ўз фаолиятини самарали тарзда ташкил этиши устидан тегишли ички назоратни ўрнатишдан иборат.

8. Ички назорат қуйидагиларни амалий тарзда таъминлаши лозим:

8.1. Компания активларининг сақланишини, унинг ресурсларининг тежаб-тергаб ва самарали ишлатилишини;

8.2. Амалдаги қонунлар ва Компаниянинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини;

8.3. Компаниянинг ўртача муддатга ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегиясининг, Компания бизнес-режасининг ижросини;

8.4. Компаниянинг бухгалтерия ёзувлари, молиявий ҳисоботлари ва бошқарув маълумотларининг тўлиқ ва аниқ бўлишини;

8.5. Компания фаолиятида хатарлар юзага келган пайтда уларнинг аниқланиши, идентификация ва таҳлил қилинишини;

8.6. Компания фаолиятидаги хатарларни режалаштириш ва бошқариш, шу жумладан зарар етказгунига қадар хатарларни бошқариш бўйича ўз вақтида ва мос қарор қабул қилинишини;

8.7. ишбилармон доиралар ва истеъмолчилар орасида Компаниянинг обрўсининг ошириб борилиши ва унинг тушиб кетишига йўл қўйилмаслигини;

8.8. Компания ижроия органи, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ва компенсациялар тўловининг, шунингдек унинг миқдорининг мослиги, шаффофлиги ва ҳақиқийлигини.

III. Ички назорат тизими фаолиятининг принциплари

9. Компания ички назорати тизими қуйидаги принципларга асосан ташкил этилади:

9.1. Фаолиятнинг узлуксизлиги – ички назорат тизимининг мунтазам равишда ва тегишли тарзда фаолият юритиши Компанига ҳар қандай меъёрдан четга чиқиш ҳолатини вақтида аниқлаш ва уларнинг келгусида рўй беришининг олдини олиш имконини беради;

9.2. Барча ички назорат тизими иштирокчиларининг ҳисобот бериши шартлиги – ҳар бир шахснинг ўз назорат функцияларини бажариши сифати ички назорат тизимининг бошқа иштирокчиси томонидан назорат қилиб борилади;

9.3. Вазифалар тақсимоти – Компания назорат функцияларининг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилади, шу сабабли бу функциялар ходимлар ўртасида шундай тақсимланиши лозимки, токи муайян активлар билан операцияларни тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, активларнинг сақланишини таъминлаш ва уларни хатловдан ўтказиш билан боғлиқ функциялар битта шахснинг ваколати доирасида бўлиб қолмасин;

9.4. Операцияларнинг тегишли тарзда маъқулланиши ва тасдиқланиши – Компания барча молиявий-хўжалик операцияларининг масъул шахслар томонидан ўз ваколатлари доирасида тасдиқланадиган тартибни жорий этишга ҳаракат қилади;

9.5. Компанияда хизмат қилувчи барча ички назорат субъектларининг назорат функцияларини тегишли даражада бажаришлари учун масъуллиги;

9.6. Ички назоратнинг Компания барча бўлинма ва хизматларининг аниқ йўлга қўйилган ҳамкорлиги асосида амалга оширилиши;

9.7. Муттасил ривожланиб ва такомиллашиб бориш – Компания ички назорат тизимини мосланувчан йўлга солиш учун шароит яратишга ҳаракат қилади, бундан мақсад у заруратга қараб янги вазифаларни ҳал этиш, тизимниг ўзини кенгайтириш ва такомиллаштириш кўникмасига эга бўла олсин;

9.8. Четга чиқиш тўғрисидаги хабарларни вақтида етказилиши – Компанияда тегишли хабарни четга чиқиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга шахсларга етказиш учун мумкин қадар қисқа вақт белгиланган;

9.9. Ички назорат тизимининг мураккаблик даражаси билан назорат қилинадиган объектнинг мураккаблик даражасининг ўзаро мувофиқлиги;

9.10. Компания фаолиятининг назорат йўлга қўйилаётган соҳалари устуворлигини белгилаш – ички назорат тизими қамраб оладиган стратегик йўналишлар, ҳатто улар фаолиятининг самарадорлигини («харажат – иқтисодий самарадорлик»ни) ўлчаш мушкул бўлса ҳам, ажратиб олинади;

9.11. Турли йўналишдаги объектлар устидан ички назоратнинг умумий жиҳатларга эга эканлиги.

IV. Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари

10. Ички назорат тизими қуйидаги бир-бири билан узвий боғлиқ таркибий қисмларни ўз ичига олади:

10.1. Назорат муҳити, у Компания ходимларининг аҳлоқий қадриятлари ва салоҳиятини, раҳбарлик сиёсатини, раҳбарият билан ваколат ва масъулиятларнинг тақсимлаб олинишини, ташкилий тизилма ва ходимлар малакасини ошириб боришни, шунингдек кузатув кенгаши томонидан олиб бориладиган раҳбарлик ва бошқарувни ўз ичига олади;

10.2. Хатарларни баҳолаш – бу жараён бир-бири билан турли даражаларда боғлиқ ва ботинан изчил бўлган муайян вазифаларни бажаришга эришиш йўлида учрайдиган тегишли хатарларни идентификация ва таҳлил қилишдан иборат;

10.3. Назоратга доир фаолият, у умумлаштирувчи сиёсатдан ва раҳбарият кўрсатмаларининг бажарилаётганини кафолатлашга ёрдам берадиган тадбирлардан иборат бўлиб, ўз ичига маъқуллаш, таъқиқлаш, тасдиқлаш, текшириш ўтказиш, жорий фаолиятни назорат қилиш, активларнинг хатарсизлигини кафолатлаш ва ваколатларни тақсимлаш каби қатор турли хил ҳаракатларни олади;

10.4. Ахборот таъминоти ва ахборот алмашишга доир фаолият, у маълумотларни вақтида ва самарали аниқлаш, рўйхатга олиш ва уларни алмашишга, шу жумладан барча ички назорат субъектларида Компания томонидан қабул қилинган ички назорат сиёсати ва тадбирларини англаб етиш ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ахбот алмашишнинг самарали каналларини яратишга йўналтирилгандир;

10.5. Мониторинг – бошқарув ва назорат функцияларини ўз ичига оладиган жараён бўлиб, мазкур жараён чоғида вақт кечиши билан ички назорат тизими ишининг сифатига баҳо берилади. Ички назорат тизимини баҳолаш молиявий ҳисоботларнинг аниқлигига таъсир қилувчи хатоликлар бўлиши мумкинлигини аниқлаш, мазкур хатоликларнинг моҳиятини аниқлаш ва ички назорат тизимининг қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш имкониятини белгилаш учун амалга оширилади.

V. Ички назорат учун масъул орган ва шахслар

11. Ички назорат Компаниянинг кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи раҳбари, ички аудит хизмати, шунингдек барча даражадаги ходимлари томонидан амалга оширилади, бунда уларнинг ҳар бири ички назорат учун белгиланган тартибда жавоб беради.

12. Компания бўлинмаларининг вазифа, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги Компаниянинг ташкилий-бошқарув ҳужжатларида назарда тутилган. Мазкур ҳужжатлар, ички назорат масалаларига бевосита ёки билвосита даҳлдор бўлган бошқа ҳужжатлар каби ушбу Низомга зид бўлиши мумкин эмас.

13. Компания молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилишнинг тизимли тарзда бўлишини таъминлаш мақсадида ички назорат тадбирлари Компаниянинг ваколатли органи – ички аудит хизмати, бундай хизмат бўлмаган тақдирда эса Компаниянинг ички назорат учун масъул тафтиш комиссияси томонидан Компаниянинг бошқа органлари ва бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

14. Кузатув кенгаши вазифасига қуйидагилар киради:

14.1. ички назорат тизимини ривожлантириш йўналишларини белгилаш ва унинг муайян операциялари ва стратегияларини маъқуллаш;

14.2. акциядорларнинг йиллик йиғилишида ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самарадорлиги бўйича ўтказилган таҳлил ва баҳолаш натижалари тўғрисида йиллик ахборот бериш, бу ахборот Компания ижроия органи раҳбари, ички ва ташқи аудит, тафтиш комиссиясининг доимий ҳисоботлари маълумотларига, бошқа манбалардан ички назоратнинг барча йўналишлари, жумладан: молиявий назорат, операцион назорат, қонунларга риоя қилиниши устидан назорат, ички сиёсат ва тадбирлар назорати маълумотларига асосланган бўлади;

14.3. Компаниянинг ички назорат учун масъул бўлинмаси тизилмаси ва таркибини белгилаш;

14.4. Ички назорат тадбирларини мунтазам такомиллаштириб бориш;

15. Компания бўлинмаларининг ҳар қандай даражадаги ходимлари (шу жумладан раҳбарлари) ички назорат стратегияси ва уни амалга ошириш тадбирларини муфассал ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида бевосита иштирок этишади. Уларнинг вазифаси юзага келган ностандарт вазиятлар ва муаммоларни ҳал этишга эришишдан иборат. Ходимлар жиддий масалалар ёки конкрет битим бўйича юзага келган хатарлар ҳақида Компания раҳбариятига маълумот берадилар.

16. Компания ва унинг алоҳида бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат учун жавобгарлик доимий фаолият юритувчи ички назорат органи – Тафтиш комиссияси зиммасида бўлиб, унинг аҳамияти, мақсад, вазифалари, ваколатлари Тафтиш комиссияси тўғрисида Низомда акс эттирилган.

17. Ички назорат тадбирларининг бажарилиши, хусусан Компанияда амалга ошириладиган молиявий-хўжалик операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва умуман компания, унинг алоҳида бўлинмалари Уставига мувофиқлиги, шунингдек бухгалтерия ва ички молиявий ҳисоботларининг тўлалиги ва аниқлиги устидан доимий назорат олиб борилиши учун жавобгарлик ички аудит хизмати зиммасида бўлиб, унинг аҳамияти, мақсад, вазифалари, ваколатлари, шунингдек ўтказилган молиявий-хўжалик операцияларини баҳолаш учун ҳужжат ва материалларни ички аудит хизматига тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг кўрсатилган муддатида тақдим этилмаганлиги учун Компания мансабдор шахслари ва ходимларининг жавобгарлиги Ички аудит хизмати тўғрисида Низомда акс эттирилган.

Ички аудит хизмати тўғрисида Низом Компания кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

20. Компаниянинг Ички аудит хизмати ички назорат тизими бўйича ўтказилган ички аудит натижалари тўғрисида кузатув кенгаши олдида ҳисобот беради. Компаниянинг Ички аудит хизмати Кузатув кенгашига бўйсунади.

21. Қуйидаги шахслар Компаниянинг Ички аудит хизматида лавозим эгаллаш ҳуқуқига эга эмас:

  • Иқтисодиёт соҳасидаги ёки мавжуд тартибга қарши жиноятлари учун судланув муддати тугамаган шахслар;
  • Компания ижроия органи раҳбари ёки аъзоси бўлган шахслар;
  • Компанияга рақобатдош бўлган бошқа юридик шахснинг таъсисчиси (акциядори, қатнашчиси), ижроия органи раҳбари ёки аъзоси бўлган шахслар.

Ички аудит хизмати таркибига кирувчи ходимларга бошқа талаблар Компания кузатув кенгаши томонидан орий этилиши мумкин.

22. Ички назорат тизимининг рисоладагидек амал қилиши ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқ. Компания кадрларни танлаш, ёллаш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларни хизмат бўйича кўтариб бориш тизимининг уларнинг юксак малакали мутахассис бўлишини ва олий аҳлоқий мезонларга риоя қилишларини таъминлайдиган бўлишига ҳаракат қилади.

VI. Ички назорат тадбирлари ва методлари

23. Компания ички назорати тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

23.1. Компания бошқарувининг турли даражаларидаги ўзаро боғлиқ ва зид келмайдиган мақсад ва вазифаларни белгилаш;

23.2. Компания фаолияти мақсадларига эришиш йўлида ҳалақит қилиши мумкин бўлган яширин ва мавжуд оператив, молиявий, стратегик ва бошқа хатарларни аниқлаб, таҳлил қилиш;

23.3. Ички назоратнинг энг муҳим таркибий қисмларини баҳолаш;

23.4. Бизнес-жараёнларни ички назорат қилиш тизимининг самарадорлигини баҳолаш;

23.5. Компаниянинг тизимий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари ишининг самарадорлиги мезонларини белгилаш ва баҳолаш;

23.6. Молиявий ва бошқа ахборотларни аввалги даврлардаги қиёсланадиган ахборот билан ёки фаолиятнинг кутилаётган натижалари билан солиштириб кўриб чиқиш;

23.7. Ҳодиса, операция ва транзакцияларни ҳисобга олишнинг уйғунлаштирилган усулларидан фойдаланиш;

23.8. Активларнинг сақланишини текшириш;

23.9. Ички назорат тадбирларини тегишли тарзда ҳужжатлаштириб бориш;

23.10. Ички назорат тизимининг сифатини мунтазам суратда баҳолаб бориш;

23.11. Компаниянинг барча ходимларига ички назорат соҳасидаги мажбуриятларини етказиш;

23.12. Компания ходимлари ўртасида энг муҳим вазифаларни (шу жумладан операцияларни маъқуллаш ва тасдиқлаш, уларни ҳисобга олиб бориш, ресурсларни тарқатиш, сақлаш ва қабул қилиб олиш, операцияларни таҳлил қилиш ва текшириш бўйича вазифаларни) тақсимлаш;

23.13. Операцияларнинг фақат тегишли ваколатга эга шахслар томонидан тасдиқланиши ва амалга оширилиши;

23.14. Ички назоратдан кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун бошқа тадбирлар;

24. Ички назорат тадбирларини амалга оширишда текшириш, кузатиш, тасдиқлаш, қайта ҳисоблаш методлари, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа методлар ҳам қўлланилади.

VII. Якуний қоидалар

25. Ушбу Низом, шунингдек унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Компания акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

26. Ушбу Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар Компания кузатув кенгашининг аъзолари, Компаниянинг ташқи аудитори, тафтиш комиссияси, Компания ички аудити хизмати, Компания ижроия органи раҳбари таклифига биноан киритилади.

27. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатларида рўй берган ўзгартиришлар натижасида ушбу Низомнинг айрим моддалари уларга зид келиб қолса. Улар ўз кучини йўқотади ва Компания Низомига ўзгартириш киритилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига асосланиб иш кўрилади.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus