Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

2017 йил 20 январ куни соат 12-00да “O`zneftmahsulot” АК маъмурий биносида компания акциядорларининг Умумий йиғилиши бўлиб ўтади

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг Умумий йиғилиши
томонидан 2014 йил 30 июндаги 14-сонли баённома.



«O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси ижроия органи тўғрисида

НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом «O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси ижро этувчи органи (кейинги ўринларда Бошқаруви), Бошқарув раисининг мақомини белгилайди ва уларнинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Низом Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва «O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда Компания) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Бошқарувнинг асосий вазифаси Компанияни ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадларга эришиш услубларини излаб топиш ва уларни амалга ошириш, Компания фаолияти самарадорлигининг муттасил ўсиб боришини таъминлашдан иборат.

2. КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИНИ
ТУЗИШ ТАРТИБИ

2.1. Бошқарувнинг сон таркиби бир ходим томонидан бошқарув функцияларининг максимал бажарилиши имконияти, бошқарув аппаратини қисқартиш, ишлаб чиқаришни бошқаришдаги бир хил вазифани бажарувчи бўғинларни тугатиш ва шу билан боғлиқ бошқарув харажатларини қисқартириш тамойилларидан келиб чиқиб белгиланади.

2.2. Компания Бошқаруви таркибига қуйидагилар киради:

  • Бошқарув раиси;
  • Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари;
  • Бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари;
  • Бошқарув раисининг режим ва кадрлар бўйича ўринбосари;
  • Бош муҳандис;
  • Бош ҳисобчи.

2.3. Компания Бошқарувининг шахсий таркиби, Бошқарув раисидан ташқари, Компания Кузатув кенгаши томонидан 1 йил муддатга тайинланади. Компания Бошқаруви раиси акциядорларнинг Умумий йиғилиши қарори билан 1 йил муддатга тайинланади.

Компания Бошқаруви аъзолари қоидага мувофиқ танлов асосида тайинланади ва унда хорижий менежерлар ҳам қатнашиши мумкин.


2.4. Бошқарув аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлашда қарор Кузатув кенгаши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

2.5. Компания Бошқаруви аъзолигига номзодларни ёки бўш лавозимларни вақтинча бажариб туришга номзодларни Кузатув кенгаши муҳокамасига киритиш ҳуқуқи Бошқарув раиси ваколатида бўлиб. У номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олиши (тасдиқлатиши) шарт. Компания Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Кузатув кенгаши томонидан шахсий тартибда амалга оширилади.Бошқарув аъзолигига номзод Кузатув кенгаши аъзоларига ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.
Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.

2.6. Компания Бошқаруви аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ёки Кузатув кенгаши мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.7. Бошқарув таклиф қилинган номзодлар Кузатув кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин Бошқарув аъзолигигига номзоднинг ҳар бири, шу жумладан Бошқарув раиси билан тегишли лавозим бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади.

2.8. Компания Бошқаруви раиси муайян бир мутахассисни Компания Бошқарувидаги бўш лавозим бўйича вазифаларни вақтинча бажариш учун белгилаш ҳуқуқига эга.

2.9. Компания Бошқаруви аъзоси Компания Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Компания Бошқаруви аъзоси у билан тузилган контрактни бекор қилиш ҳақидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

3. КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИ ВАКОЛАТИ ВА ТАРКИБИ

3.1. Компания Бошқаруви ваколатига Компаниянинг жорий фаолиятини бошқариш масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига кирувчи масалалар бундан истисно.

3.2. Бошқарув аъзолари лавозим йўриқномасида белгилаб берилган ваколат, у билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, Компания акциядорларининг умумий йиғилиши, Компания Кузатув кенгаши қарорлари ва Бошқарув раиси кўрсатмалари доирасида фаолият юритадилар.

3.3. Компания Бошқаруви раиси ушбу Низомга биноан Компания фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа вазиятлар муносабати билан Компания Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклиф киритиш ҳуқуқига эга.

4. КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИ РАИСИ

4.1. Компания Бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан розилик билдирилгандан (тайинлангандан) кейин Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан сайланади (тасдиқланади). Кузатув кенгаши раиси компания номидан у билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузади.

4.2. Бошқарув раиси Компания фаолиятига доир масалаларни мустақил ҳал этади, Компания умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши ваколатидаги масалалар бундан мустасно.

4.3. Компания Бош директорининг бошқа ташкилотларнинг бошқариш органларида ўриндошлик асосида ишлашига фақат Кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

4.4. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши ёки Компаниянинг Кузатув кенгаши шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда Компания Уставига биноан Компания Бошқаруви билан шарномани тўхтатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

4.5. Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши компания Бошқаруви, ишончли бошқарувчи фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда компаниянинг ижроия органи ваколатини бошқа шахсга топшириш масаласи мазкур йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёки келгуси йиғилишда муҳокама қилишига қолдирилиши мумкин, бунда компания Бошқаруви раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланади.

4.6. Компания Кузатув кенгаши Компания Бошқаруви фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилгач, ижроия органи раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади ва Компания Бошқарувига доир масалани ҳал этиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиради.

4.7. Кузатув кенгаши Компания Бошқаруви раиси ва унинг аъзолари билан тузилган шартномаларни, улар томонидан компания Устави қўпол равишда бузилганда ёки уларнинг фаолияти (фаолиятсизлиги) компанияга зарар келтирганда муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эгадир.

4.8. Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Компания номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
  • Компания мол-мулки ва пул-маблағларини унинг қарор қабул қилинган санадаги соф активларининг 15% миқдори доирасида тасарруф қилиш;
  • шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа рақамлар очиш;
  • ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш;
  • штатлар жадвали ва штатдаги лавозим бирликларига умумий сон доирасида ўзгартириш киритиш.

4.9. Бошқарув раисининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ўз ваколатлари доирасида Компаниянинг жорий фаолиятига унинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда раҳбарлик қилиш;

  • Компания акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг ижросини таъминлаш;

  • Компаниянинг ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;

  • Компания шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

  • Компанияни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларининг ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш;

  • Компания фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

  • Компанияда бухгалерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, тегишли ҳолатда ва ишончли бўлишини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли идораларга, шунингдек Компания фаолиятига доир маълумотларнинг акциядорлар, кредиторлар ва бошқа олувчиларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

  • жамиятнинг Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки Компания аудиторининг талабига кўра Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни ҳеч қандай монеликсиз тақдим этиш;

  • давлат статистика ҳисоботларининг тегишли идораларга тўлиқ ва вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

  • Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланишини, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, таъминлаш;

  • Компания ходимлари томонидан хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг сақланишини таъминлаш;

  • Компания ижроия органининг мажлисларини ташкил этиш, ҳужжатлар ва ижроия орган мажлиси баёнларини Компания номидан имзолаш;

  • Компанияни малакали ходимлар билан таъминлаш, Компания ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;

  • меҳнат ва технология интизомига риоя қилинишини таъминлаш;

  • Компания ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш;

  • жамоа музокораларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;

  • ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва Компаниянинг Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;

  • акциядорларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотларни олиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланишига доир барча ҳуқуқларига риоя қилиш;

  • ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.

5. КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИНИНГ ИШ ТАРТИБИ

Компания Бошқарувининг мажлиси заруратга қараб, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Бошқарув томонидан Кузатув кенгаши ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Компания Бошқаруви мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Компания Бошқарувининг фикри ҳақида Кузатув кенгашида ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раиси ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.

5.2. Компания Бошқаруви мажлисини Бошқарув раиси ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

5.3. Компания Бошқаруви котиби акциядорлик Компания Бошқаруви мажлислари баёнларини юритади. Бошқарув мажлислари баёнларидан кўчирмалар:
мажбурий тартибда Кузатув кенгаши раҳбарига ва тафтиш комиссияси раҳбарига; бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра; амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.

6. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ
ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

6.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январидаги ПФ-3202 - сонли “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан акциядорлик компанияси фаолиятини яхшилаш, қўшимча рағбатлантирувчи омил олиш, ижроия органи фаолиятининг принципиаллиги ва самарадорлигини ошириш учун моддий рағбатлантириб борилади.

6.2. Компания Бошқаруви аъзоларига ҳар ойда минимал иш ҳақининг саккиз баравари миқдорида мукофот тўланади.

6.3. «O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси ишининг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда моддий мукофот миқдори Компания кузатув кенгаши томонидан кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

6.4. Компания Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари улар билан тузиладиган меҳнат шартномасида белгилаб қўйилади.

7. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ
ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Компания Бошқаруви аъзоси Компания томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар бериши шарт ва мазкур қарор муҳокамасида ва овозга қўйилганда қатнашмайди.

7.2. Бошқарув аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.

7.3. Бошқарув аъзолари Компания мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.

7.4. Компания Бошқаруви аъзолари аъзолари аъзолик даврида фаолияти Компания маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бошқарув аъзоси Компанияда лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида Компания Кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

7.5. Бошқарув аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги оқибатида Компанияга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Компания Уставига мувофиқ Компанияга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида Компания олдида жавоб берадилар.

7.6. Бунда Компанияга зарар етказишга олиб келган қарорга овоз шда қатнашмаган ёки унга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавоб бермайдилар.

7.7. Компания ёки Компаниянинг жойлаштирилган оддий акцияларининг жами бўлиб камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) компанияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Бошқарув аъзоларига ёки Компания бошқарувининг айрим аъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus