Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АК заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

Копания акциядорлари ва хорижий инвесторлар учун шошилинч боғланиш телефон рақами +998 71 231-13-66

«Ўзнефтмаҳсулот» АК ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари

I-бўлим. Умумий қоидалар

1.1. Ушбу «Ўзнефтмаҳсулот» АКси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли қарорининг, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ваэгаллаб турган лавозимидан қатъи назар «Ўзнефтмаҳсулот» АКси ходимларининг (кейинги ўринларда Компания ходимлари деб аталади) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

1.2. Одоб-ахлоқи қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, Компания ходимларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

1.3. «Ўзнефтмаҳсулот» АКга (кейинги ўринларда Компания деб аталади) ишга кираётган шахслар Одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништириладилар.

1.4. Компания ходимлари қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш Компания ходимларининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.

II-бўлим. Компания ходимларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари

2.1.Компания ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:

  • 2.1.1.қонунийлик;

  • 2.1.2.фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

  • 2.1.3.ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

  • 2.1.4.давлат, жамият ва Компания манфаатларига содиқлик;

  • 2.1.5.адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

  • 2.1.6.манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

2.2.Компания ходимлари қуйидагиларга мажбур:

2.2.1. хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига, шунингдек Компаниянинг ички меъёрий актларига қатъий риоя этиш;

2.2.2. ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

2.2.3. юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;

2.2.4. ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва Компаниянинг ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

2.2.5. ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг, акциядорларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш хамда камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

2.2.6. ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;

2.2.7. қонун ҳужжатларда, Компаниянинг уставида ва ички меъёрий актларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

2.2.8. ўз касбий фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

2.2.9. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;

2.2.10. ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек Компания обрўсига ёки нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;

2.2.11. хизмат мавқеидан Компания, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;

2.2.12. Компанияда хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.

2.3. Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар Компания ходимларининг қонун ҳужжатлари, Компания устави, ички меъёрий актлари талабларини хамда Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.

2.4. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Компания ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.

2.5.Компания ходимлари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.

2.6. Компания ходимлари ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор-бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча ҳолатлари тўғрисида, шунингдек бошқа Компания ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.

2.7. Компания раҳбарлари шахслар қонунчиликнинг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.

2.8.Компания ходимлари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

2.9. Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, Компанияда ёхуд унинг таркибий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

2.10. Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

2.11. Раҳбар:

  • 2.11.1.манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
  • 2.11.2.коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши;
  • 2.11.3.ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.

2.12. Компания ходимлари ўзларининг хулқ-атвори билан жамоада бошқа ходимлар билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган.

2.13. Компания ходимлари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Компания ходимлари ҳамкасбларига ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.

2.14. Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда Компания ходимларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг Компанияга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.

2.15.Компания ходимлари ишдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

III-бўлим. Манфаатлар тўқнашуви

3.1.Компания ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.

3.2.Манфаатлар тўқнашуви Компания ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.

3.3.Компания ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.

3.4.Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда Компания ходимлари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.

3.5.Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.

3.6.Компания ходимлари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шунингдек лавозимни эгалламаслиги керак.

3.7.Компания ходими ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.

3.8.Компания ходимлари ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.

3.9.Компания ходими лавозимга тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт.

IV-бўлим. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

4.1.Компания ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

4.2.Компания ходими томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

4.3. Ушбу Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

4.4.Одоб-ахлоқ комиссияси, махсус таркибий бўлинма мавжуд бўлмаган тақдирда, Компания ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Одоб-ахлоқ комиссиясининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари Компания Бошқарув раисининг бўйруғи билан тасдиқланган Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Низомда белгиланади.

4.5.Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқача тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Айни вақтда Компания Бошқарув раисининг кўриб чиқишига қоидалар бузилишини содир этган ходимини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ комиссияси Компания ходимига нисбатан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.

4.6.Компания ходимлари ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек Компаниянинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Холмуродович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Ахборот таъминоти гуруҳи

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Маркетинг бўлими

Абдуллаев Фуркат
Шухратович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Электрон почта

unmfond@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Арипов Жахонгир Фаррухович

(+998 71) 231-13-63

Арипов Жахонгир

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz

Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus