Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг 2016 йил
30 майдаги умумий йиғилиши баёни билан.



«O’zneftmahsulot» АК дивиденд сиёсати тўғрисида

НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу “Ўзнефтмаҳсулот” АК дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - «Низом») Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, “Ўзнефтмаҳсулот” АК (кейинги ўринларда – “Компания”) Устави, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлиги ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссиянинг 2015 йил 31 декабрдаги мажлиси баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ушбу Низомда Компаниянинг дивиденд сиёсатида ўз аксини топиши ва намоён бўлиши лозим бўлган умумий масалалар келтирилади.

2. Ушбу Низом Компаниянинг устав жамғармаси берилган ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-моддасига биноан унинг мулки ҳисобланган акция ва улушлар (пайлар) бўйича олинадиган дивидендларни ҳисоблаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.

3. Компаниянинг дивиденд сиёсати акциядорлар фаровонлигини ошириш ва Компания капиталлашувининг ўсишини таъминлашга йўналтирилган. Низомдан кўзда тутилган мақсад акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни Компаниянинг дивиденд сиёсатидан хабардор қилишдан иборат.

4. Ушбу Низом Компания Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартибига доир тавсияларни ишлаб чиқишга ёндашувини белгилашга мўлжаллангандир.

5. Агар Компания акциядорларига дивиденд тўлаш билан боғлиқ айрим масалалар Ўзбекистон Республикасининг “АКциядорлик жамиятлари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлари, Компаниянинг устави ва ушбу Низом билан тартибга солинмаган бўлса, улар акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш зурурлигидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим.

6. Компания капиталлашувнинг ўсишини акциядорларнинг Компания акцияларидан даромад олиш бўйича мулкий манфаатларини қондиришнинг асосий усули деб ҳисоблайди. Дивиденд сиёсати Компания томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва капиталлаштириладиган қисми ўртасидаги нисбатларни акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида мақбуллаштиришдан иборат.

7. Компаниянинг дивиденд сиёсати қуйидаги муҳим тамойилларга аcосланади:

  • шаффовлик тамойили, бунда дивиденд сиёсатини амалга оширишда қатнашувчи томонлар вазифалари ва масъулиятлари, дивидендларни тўлаш ва уларнинг миқдори ҳақида қарор қабул қилиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборотни аниқлаш ва ошкор этиш назарда тутилади;
  • ўз вақтида амалга ошириш тамойили, бунда дивиденд тўловларини амалга оширишда вақт чекловларини белгилаб қўйиш назарда тутилади;
  • асослилик тамойили, бунда Компания томонидан, Компаниянинг реаль молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ва уни ривожлантириш режалари ҳамда инвестиция дастурларини ҳисобга олган ҳолда (хусусан, ҳисобот даврида Компаниянинг соф фойдасидан умидсиз дебитор қарздорликлар бўйича заҳира яратиш йўли билан) ижобий молиявий натижага эришилган тақдирдагина дивидендларни тўлаш ва уларнинг миқдори ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин;
  • одиллик тамойили, бунда акциядорларнинг дивидендларни тўлаш, уларнинг миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича қабул қилинадиган қарорлар ҳақида ахборот олиш борасидаги тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш назарда тутилади;
  • изчиллик тамойили, бунда дивиденд сиёсати тадбирлари ва тартибларининг қатъий бажарилиши назарда тутилади;
  • ривожланиш тамойили, бунда корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсатини муттасил такомиллаштириб бориш ва Компания стратегик мақсадлари ўзгариши муносабати билан унинг қоидаларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади;
  • барқарорлик тамойили, Компаниянинг дивиденд тўловларни барқарор даражасига эришиш борасидаги сайи-ҳаракатлари назарда тутилади.

8. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш (эълон қилиш) Компанининг ҳуқуқидир. Акциядорларнинг Умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ёки тўламаслик ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

9. Эълон қилинган дивидендларни тўлаш Компаниянинг мажбурияти ҳисобланади.

Дивидендларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан солиқни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш, дивидендларни ўтказиш, почта харажатлари) бошқарув органлари қарорига кўра дивиденд олувчи акциядор зиммасига юкланмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига биноан мазкур мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун Компания акциядорлар олдида жавобгар бўлади.

10. Қуйидаги акциялар бўйича дивидендлар ҳисобга ўтказилмайди ва тўланмайди:

  • жойлаштирилмаган акциялар;
  • компаниянинг ўзи томонидан харид қилинган ёки қайта сотиб олинган акциялар;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

11. «Акциядорларлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларин ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 54-моддасида назарда тутилган ҳолатларда Компания акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

II. Дивидендларни ҳисоблаш ва дивиденд миқдорини белгилаш тартиби

12. Компания устав жамғармасига ўтказилган ёки акциядорлик компанияси томонидан сотиб олинган акция ва улушларга (пайларга) хўжалик субъектлари, шу жумладан компания тасарруфидаги корхоналар томонидан ҳисоблаб ўтказиладиган дивидендлар, мазкур хўжалик субъектлари томонидан тўлов манбаидан дивиденд солиғи тўланганидан сўнг, пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланади.

13. Компания томонидан олинган дивидендлар унинг мулкидир ва акциядорлик компанияси ижроия аппаратини таъминлаш харажатларини қоплашга ва компания Бошқарувининг қарорига биноан бошқа йўналишларга сарфланади.

14. Бор (100%) мулки Компания устав фондига ўтказилган ва Компания томонидан белгиланган тартибда сотиб олинган хўжалик субъектлари (тасарруфидаги корхоналар) соф фойдаси Компания Бошқаруви қарорига биноан ўтган йилдаги хўжалик фаолияти якунларига кўра қуйидаги мақсадлар учун тақсимланади:

  • дивидендларни тўлаш;
  • корхоналар реинвестицияси, уларни ривожлантириш;
  • капиталлаштириш;
  • ўтган йилларда тўпланиб қолган зарарларини қоплаш;
  • заҳира жамғармаси ва компания Бошқаруви қарори билан ташкил этиладиган бошқа жамғармаларларга чегирмалар учун.

Шу билан бирга, тасарруфдаги корхоналарнинг соф фойдаси компания Бошқаруви қарорига мувофиқ тиқсимланмаслиги ва кейинги йилларда тақсимлаш учун қолдирилиши мумкин.

15. Оралиқ дивидендлар тўланиши ҳам мумкин, бу ҳолатда мазкур дивидендларнинг суммаси компания ижроия аппаратининг дивидендлар ўтказилган йилдаги молиявий натижаларида акс эттирилади.

16. Компания ижроия аппаратининг соф фойдаси дивидендлар ва бошқа даромадлар (ижара, мол-мулни сотиш ва ҳоказолар) билан компания ижроия аппарати таъминоти учун солиқ тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига чегирмалардан ташкил топадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

17. Компания ижроия аппаратининг соф фойдаси Компания акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига асосан тақсимланади ва Компания устави ҳамда бошқа меърий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мақсадларга ишлатилиши мумкин, улар:

  • дивидендларни тўлаш;
  • корхоналар реинвестицияси, уларни ривожлантириш;
  • капиталлаштириш;
  • ўтган йилларда тўпланиб қолган зарарларини қоплаш;
  • заҳира жамғармаси ва компания Бошқаруви қарори билан ташкил этиладиган бошқа жамғармаларларга чегирмалар учун.

18. Компания молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, 10-бандда кўрсатилганларидан ташқари, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Компаниянинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
Дивидендлар компаниянинг ўз тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларда тақсиланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар компаниянинг шу мақсад учун махсус ташкил жамғармалари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.

Дивидендлар сифатида олинадиган маблағлар кирим ва чиқимининг ҳисоб-китобига мисол:
Акциядорлик компанияси таркибига қуйидаги корхоналар киради:

  • А корхоналар, устав жамғармасининг 51 фоизини компаниянинг улуши ташкил этадиган корхоналар (акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар) ташкил этади;
  • Б корхоналар, устав жамғармасининг 25 фоизини компаниянинг улуши ташкил этадиган корхоналар (акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар) ташкил этади;
  • В корхоналар, устав жамғармасининг 100 фоизини компаниянинг улуши ташкил этадиган корхоналар (унитар корхоналар ва масъулияти чекланган жамиятлар) ташкил этади;

2016 йил якунига кўра “Ўзнефтмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар соф фойдаси тақсимотининг таҳминий ҳисоб-китоби

Изоҳ:
А ва Б корхоналар соф фойдаси мазкур корхоналар таъсисчиларининг 2016 йил якунларига бағишланган йиғилишларида, С корхоналарининг соф фойдаси эса 2016 йил тугаганидан сўнг акциядорлик компаниясининг қарори (Бошқарув буйруғи, қарори ёки ижроия органининг бошқа ҳужжати) билан тақсимланади;
дивиденд солиғи ва тўлов манбаида дивиденд солиғи тўлаш миқдори қонун томонидан белгиланади.
Натижада “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси 2 367 450,0 минг сўм миқдорида дивиденд олади.
Тегадиган дивидендлар миқдори акциядорлик компанининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс этдирилади:
Дт 48 40 Кт 95 20
А, В, С корхоналарининг 2016 йил якунига кўра соф фойдаси 017 йида тақсимланади, шу сабабли компания ижроия аппаратининг балансида дивидендлар 2017 йилда акс этдирилади.
Башарти, А, В ва С корхоналари оралиқ дивиденд ўтказсалар, у ҳолда бу дивидендлар суммаси компания ижроия аппаратининг дивидендлар ўтказилган йилдаги молиявий натижаларида акс эттирилади.
Масалан, 2017 йилда компания ижроия аппарати таъминоти учун ҳаражатлар, улар 94-10 бухгалтерия ҳисобида қайд этиб борилади, 1 500 000 минг сўм дейлик, у ҳолда, дивидендлардан бошқа даромад бўлмаса, ижроия аппаратининг соф фойдаси қуйидагича бўлади:
2 367 450,0 минг сўм - 1 500 000 минг сўм = 867 450 минг сўм.
Шу билан бирга, бошқа даромадлар ҳамдадавлат мақсадли жамғармаларига тўлов ва чегирмалар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда акс этдирилади.
Компания ижроия аппаратининг 2017 йил якуни бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида соф фойда 847 450 минг сўм миқдорида кўрсатилади ва мазкур сумма акциядорларнинг Умумий йиғилишида тақсимланиши лозим бўлади.

19. Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилади. Компания Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби ҳақида тавсия беради. Дивидендларнинг миқдори Компания Кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.

20. Акциядорлар Умумий йиғилишининг дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисидаги қарорда қуйидагилар белгилаб қўйилиши лозим:

  • дивиденд тўланадиган (эълон қилинадиган) акцияларнинг тоифаси (тури);
  • муайян турдаги битта акция ҳисобидан тўланадиган дивиденд миқдори;
  • дивидендни тўлаш муддати, тартиби ва даврийлиги.

Дивидендларни тўлаш чоғида ҳеч бир акциядор тўлов муддати бўйича имтиёзга эга эмас.

21. Кузатув кенгаши акциядорларнинг йиғилишига тавсия қилган акциялар бўйича дивидендлар миқдорини белгилашда қуйидаги омилларга асосланади:

  • молиявий ҳисоботлар маълумотига кўра олинган соф фойда миқдорига, мазкур миқдорнинг тўғрилиги аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган бўлиши лозим;
  • Компаниянинг кейинги даврга мўлжалланган молиявий-хўжалик режаларига;
  • Компаниянинг тегишли давр охиридаги айланма маблағлари тузилишига;
  • Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларида давлат улушидаги акциялардан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш комиссиясининг қарорига мувофиқ дивидендларни тўлашнинг прогноздаги ҳажмларига;
  • Компаниянинг тегишли давр охиридаги қарзлари миқдорига.

22. Кузатув кенгаши тавсия этилаётган дивидендлар миқдорини белгилашдапаниянинг кейинги даврга мўлжалланган молиявий-хўжалик режаларини, Компания айланма маблағлари ва мажбуриятларининг жорий даврдаги ва истиқболдаги ҳолатини назарда тутиши лозим. Кузатув кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишига тавсия этган дивидендлар тўлови Компаниянинг қўшимча молиявий қарз жалб қилишига ёки кейинги даврлар учун тасдиқланган молиявий-хўжалик режаларида назарда тутилмаган бошқа харажатлар қилишига олиб келмаслиги керак.

III. Дивидендларни тўлаш тартиби ва миқдори

23. Компания дивидендларни пул маблағлари ё бошқа қонуний тўлов воситалари ёки Компаниянинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Компания эълон қилинган дивидендларни Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўлаши ёки Ўзбекистон Республикаси норезидент-акциядорининг ёзма талабига кўра унга ҳисобланган дивидендларни эркин айирбошланадиган валютага айирбошлаб, маблағларни норезидент акциядор тақдим этган банк ҳисобварағига ўтказиб бериши шарт.

24. Дивидендларни тўлаш муддати Компаниянинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади, лекин бу муддат дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан эътиборан олтмиш кундан ортиқ бўлмаслиги лозим.

25. Компаниянинг қимматли қоғозлари эгалари дивидендларни акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатда олишолмаган тақдирда, Компания бундай (талаб қилиб олинмаган) дивидендларни тўлашда давом этади.

26. Дивидендлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатлардакомпаниянинг айби билан тўланмаган (олинмаган) тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

27. Компаниянинг зиммасида ўз вазифалари қаторида акциядорлар билан ишлашни ташкил этиш ва олиб бориш вазифаси бор тизимий бўлинмаси Компания бухгалтерияси билан биргаликда ушбу Низомда Компанияга дивидендларни тўлаш бўйича назарда тутилган барча тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказиш ишларини амалга оширади.

28. Ҳар бир акциядор Компанияга ўзининг дивиденд олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатига киритилган-киритилмаганлиги, шунингдек акциялар бўйича дивидендларни ҳисоблаш тартиби, дивиденд суммасининг ўтказилиши ва солиққа тартилиши тартиби тўғрисида маълумот олиш учун сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

29. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

30. Акциялар улушли мулкда бўлган тақдирда дивиденд белгиланган тартибда акциядорлар ўртасида уларнинг улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.

31. Акциядор ўз маълумотларидаги ўзгаришлар ҳақида унинг акцияларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатадиган инвестицион воситачини ёки Марказий қимматли қоғозлар депозитарийсини хабардор қилиши лозим. Акс ҳолда унинг акцияларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатадиган инвестицион воситачи ва Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси акциядорга мазкур ҳолат сабабли кўрган зарари учун жавоб беришмайди.

32. Компания акциядор дивидендларни ўтказиш учун ўз банк реквизитларини ё манзилини нотўғри кўрсатганлиги ёки Компанияга мазкур реквизитларни хабар қилмаганлиги, ёҳуд улар ҳақида вақтида хабар қилмаганлиги оқибатида акциядор кўрадиган зарар учун жавоб бермайди. Ушбу бандда кўрсатилган сабабларга кўра акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дивиденд суммалари Компанияга қайтарилгандан сўнг уларнинг аниқланган реквизитлар бўйича акциядорга қайта ўтказилиши мазкур суммаларни қайтариш ва такрор ўтказиш учун кетган хражатларни акциядор ҳисобидан чегирилган ҳолда амалга оширилади.

33. Компания акциядорларга тегишли акциялар бўйича даромадларини тўлашда солиқ агенти ҳисобланади ва ҳисобланган дивидендларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида қимматли қоғозлар бўйича олинган даромадларга белгиланган солиқларни чегирган ҳолда тўлайди. Ўзига нисбатан стандарт солиқ ставкалари қўлланилмайдиган акциядор Компанияга (унинг томонидан жалб этилган тўлов агентига) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида белгиланган тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

VI. Эълон қилиган дивидендларни тўлаш учун жавобгарлик

34. Компания акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

35. Компаниянинг ижроия органи Компания акциядорларига дивидендларнинг тўлиқ ва вақтида тўланиши учун жавоб беради. Ижроия органининг фаолиятини Компаниянинг кузатув кенгаши Компаниянинг тафтиш комиссияси билан биргаликда назорат қилиб боради.

36. Кузатув кенгаши ҳисобланган дивидендларни тўлаш мақсадида ўз мажлисларида дивидендларни тўлашнинг бориши масаласини кўриб боради. Дивидендлар Компания ижроия органининг айби билан тўлиқ ё вақтида тўланмаган тақдирда, кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлик даражасини аниқлаб, уларга тегишли жазо чораларини қўллайди ёки уларни қўллаш бўйича таклиф беради.

37. Компания ўз мажбуриятини бажармаган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларнинг тўланишини суд орқали талаб қилиш ҳуқуқига эгалар.

38. Компания дивидендлардан солиқ суммаларини ушлаб қолиш ва ўтказиш бўйича солиқ агенти сифатида зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганлиги ёки чала бажарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан жавоб беради.

V. Маълумотни ошкор қилиш тартиби

39. Компания ушбу Низом, шунингдек унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни Интернет тармоғидаги ўзининг корпоратив веб-сайтида Компания ижроия органининг тегишли қарор қабул қилинган мажлиси баёни имзоланганидан кейин ўн кун мобайнида эълон қилади.

40. Компания акциядорлар умумий йиғилиши натижалари бўйича маълумотни қонунда белгиланган муддатда муҳим воқеалар ҳақидаги хабар шаклида эълон қилади.

41. Компания дивидендлар тўлаш бўйича мажбуриятларини бажарганлиги тўғрисидаги маълумотни қонунда белгиланган муддатда муҳим воқеалар ҳақидаги хабар шаклида эълон қилади.

VI. Якунловчи қоидалар

42. Ушбу Низом ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланади.

43. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Компания Кузатув кенгаши аъзолари, Компания тафтиш комиссияси, Компания ички аудит хизмати, Компания ижроия органи раҳбари таклифларига кўра киритилади.

44. Агар ушбу Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва/ёки Компаниянинг Уставига зид бўлиб қолса ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва ушбу Низомга ўзгартириш киритилгунига қадар мазкур моддалар томонидан тартибга солинадиган масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва/ёки Компания Уставида белгиланган меъёрларга амал қилиш лозим.

45. Ушбу Низом 2017 йил 1 январдан эътиборан кучга киради, бу муддатга қадар “Ўзнефтмаҳсулот” АКнинг амалдаги Устави, шунингдек ички низом ва ҳужжатлар ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши керак.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Холмуродович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Ахборот таъминоти гуруҳи

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Маркетинг бўлими

Абдуллаев Фуркат
Шухратович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Электрон почта

unmfond@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Арипов Жахонгир Фаррухович

(+998 71) 231-13-63

Арипов Жахонгир

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz

Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus