Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«O’zneftmahsulot» АК Акциядорларининг Умумий йиғилиши
томонидан 2014 йил 30 июндаги 14-сонли баённома.

«O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси ички аудит хизмати тўғрисида

НИЗОМ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-475-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2.2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

ички аудит – компания бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш тамойиллари жорий этилиши бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;

ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда «O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган компаниянинг ички аудитни амалга оширадиган штатдан ташқари таркибий бўлинмаси.

корхоналар – «O’zneftmahsulot» акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар.

2. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

2.1. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Компания кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва амалаг оширилган ички аудит натижалари бўйича корхоналар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан компани Бошқарувига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.

2.2. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

  • ҳар йили Компаниянинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 6.1-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
  • тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
  • бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхоналарга методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • Компаниянинг кузатув кенгаши ва Бошқарувига техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ёрдам бериш ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсиялар тайёрлаш;
  • Кузатув кенгаши қарорлари ижросини мониторинг қилиб бориш;
  • таклиф этилаётган йирик битим, компаниянинг аффилланган шахси билан битимни ўрганиб, улар бўйича тавсиялар бериш.

3. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Компания ва корхоналар ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), ички аудитни амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган масалалар бўйича компания мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
  • ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун корхоналарнинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.

3.2. Ички аудит хизматининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
  • молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
  • ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;
  • корхонага унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол Компания кузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
  • активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.
  • Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва Компаниянинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

4.1. Ички аудит хизмати ходимлари охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

  • аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби аудиторларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

4.3. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган раҳбар бошчилик қилади.

Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун Компания кузатув кенгашига тақдим этади.

4.4. Ички аудит хизмати ходимларининг касбий даражаси уларнинг малакасини тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазам равишда ошириб бориш воситасида сақланиши керак.

4.5. Ички аудит хизмати ходимлари ҳар йили Компания кузатув кенгаши томонидан аттестациядан ўтказилиши керак.

4.6. Ички аудит хизмати аъзолилигига номзод олдиндан юқори ташкилот билан келишилган бўлиши шарт.

5. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ

5.1. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:

  • ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, корхона кузатув кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;
  • компания Кузатув кенгашига бевосита бўйсуниш.

6. ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА УНИ

ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒМА

ҲИСОБОТ ТУЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

6.1. Ички аудит фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан қуйидагиларни текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан амалга оширилади:

  • тасдиқланган бизнес-режа ижросининг боришини;
  • корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини;
  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини;
  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
  • активларнинг ҳолатини;
  • ички назоратнинг ҳолатини.

Компания кузатув кенгаши томонидан корхона ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.

6.2. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тегишли ҳисоботлар тузилиб, бевосита уларни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланади.

Бунда:

а) бизнес-режа ижросини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • ижронинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
  • ижро таъминланмаган тақдирда аниқланган сабаблар баёни, бунда айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилиши лозим;

б) корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • компания Бошқаруви ва корхоналар бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши ҳолатининг таҳлили;
  • корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, умумий йиғилишлар ва корхона бошқарув органлари мажлислариининг ўтказилиши, дивидендларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

в) корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
  • бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши борасида аниқланган бузилишлар тавсифи;

г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китобининг тўғрилигини баҳолаш;
  • солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларининг, солиқ солинадиган базани белгилашда йўл қўйилган четга чиқишларнинг баёни;

д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда корхона томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;
  • ички аудит давомида аниқланган корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги ҳолатининг баёни;

е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
  • корхона таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.
  • Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
  • Шунингдек, ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда корхона ижро этувчи органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятининг баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонун бузилишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.

6.3. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича йиғма ҳисобот тузилиб, ички аудит раҳбари томонидан имзоланади.

6.4. Йиғма ҳисобот:

  • таҳлилий қисмни;
  • якуний қисмни;
  • тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак.

6.5. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.

6.6. Ҳисоботнинг якуний қисми:

  • компаниянинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек ликвидлигига умумий баҳони;
  • аниқланган четга чиқишлар ва қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.

6.7. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.

6.8. Йиғма ҳисоботлар бевосита Компаниянинг кузатув кенгашига кўриб чиқиб, сўнгра тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак.

Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин Компания Бошқарувига тақдим этилиши керак.

6.9. Компания Бошқаруви ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

6.10. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман компанияниинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.

7. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Ички аудит хизмати ходимлари:

  • ўзлари ўтказган текширишлар натижаларининг бузиб кўрсатилганлиги;
  • уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган корхонанинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилинмаганлиги;
  • олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб берадилар.

7.2. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.

7.3. Компаниянинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Марказий ҳисобхона

Исматов Ўткир Холмуродович

(+998 71) 231-13-68

Акрамов Аким

(+998 71) 231-14-12

Электрон почта

unmbux@ung.uz

Ахборот таъминоти гуруҳи

Исроилов Махсуд
Мурадович

(+998 71) 231-13-93

Администратор

(+998 71) 231-13-94

Электрон почта

unmgio@ung.uz

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Электрон почта

unmkadr@ung.uz

Маркетинг бўлими

Абдуллаев Фуркат
Шухратович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Электрон почта

unmfond@ung.uz

Нефтни қайта ишлаш бошқармаси

Арипов Жахонгир Фаррухович

(+998 71) 231-13-63

Арипов Жахонгир

(+998 71) 231-13-63

Электрон почта

unmper@ung.uz

Хуқуқий бўлим

Ўтаганов Матусмон Махмудович

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmlaw@ung.uz

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Электрон почта

unmtr@ung.uz

Метрология ва сертификатлаш бўлими

Абдуқодиров Рустам Абдумажидович

(+998 71) 231-13-60

Салихов Мурод

(+998 71) 231-13-60

Электрон почта

unmmet@ung.uz

Uzneftmahsulot AJ

«Ўзнефтмаҳсулот» Акциядорлик Жамияти олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Жамият веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Жамиятнинг расмий позицияси ҳисобланади.

Жамият ўзга манбалардан олинган «Ўзнефтмаҳсулот» AЖга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «Ўзнефтмаҳсулот» AЖ расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus