Жорий йилнинг 15 май куни «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ кўргазма павильонларида “Ўзбекистон нефть ва гази”  23-халқаро кўргазмаси - OGU-2019 ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти расмий ҳомийлигида «ITECA Еxhibitions» ҲК - «ITE Group» халқаро кўргазмалар компанияси (Буюк Британия) томонидан ташкил этилди. Кўргазмада мамлакатимиз, Австрия, Озорбайжон,  Беларусь, Германия, Буюк Британия, Дания, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Канада, Хитой,  Корея, Монако, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Сингапур, АҚШ, Туркия, Украина, Швейцария каби давлатлардан жаҳоннинг нефть-газ тармоғи пешқадамлари бўлган компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этишмоқда.  

         Кўргазмада “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти нефтни қайта ишлаш заводларининг салоҳияти, тармоқда фойдаланишга мўлжалланган илмий изланмалар, саноат ускуналари, энг сўнгги илғор технологик лойиҳалар ва янги маҳсулотлар намойиш этилмоқда, кўргазма жараёнида жаҳоннинг нуфузли компания ва фирмалари билан тажриба алмашилиб, кооперацион алоқаларни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратилади.  

         Мазкур кўргазма мамлакатимиз нефть-газ соҳасини, шу жумладан нефтни қайта ишлаш тармоғини янада юксалтириш амалга оширилаётган самарали тадбирлардан бўлади.