Ҳурматли истеъмолчилар, “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳида “Чинобод нефть базаси” унитар корхонаси тасарруфидаги Тахтапул АЁҚШда “уже “хизмат” не беПУЛ” (эндиликда хизмат бепул эмас) деган сарлавҳа остида фотолавҳа берилган. Мазкур хабар Тахтапул АЁҚШга кираверишдаги “Бизда хизматлар бепул” “У нас обслуга бесплатная” – деган эълон акс эттирилган лавҳадаги бепул ва бесплатная сўзларининг “бе” ва “бес” бўғинларини ўчирган ҳолда расмга туширилиб, тармоққа тарқатиб юборилган.

Ушбу хабарнинг сохта эканлиги фотолавҳада аниқ кўриниб турипти. Муҳтарам истеъмолчилар! Мазкур хабарга ишонмаслигингизни сўраймиз ва “Ўзбекнефтгаз” МХК АЁҚШларида хизматлар бепул эканлигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Сўнгги ўзгартириш: 19.04.2017