Муҳтарам ҳамюртлар! Азиз истеъмолчилар! Гувоҳи бўлганингиздек, бир неча кун айрим ҳудудлардаги, шу жумладан Тошкент шаҳридаги АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, Сиз – истемолчиларимизга маълум даражада ноқулайлик туғдирди ва бу ҳол ҳақли равишда эътирозларингизга сабаб бўлди.

Компаниямиз мутасадди ходимлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда вазиятни ўрганиб, уни бартараф этиш юзасидан барча чораларни амалга оширди ва оширишда давом этмоқда.

Тошкент шаҳри ва жойларда сайёр гуруҳлар тузилиб, улар кечаю-кундуз назорат ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Таҳлилларимизга ва жойларда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра бундай ҳолатга айрим шов-шув ишқибозлариларининг “Ёнилғи ишлаб чиқариш камайиб кетганлиги сабабли, автобензин тақчиллиги юзага келиб, унинг нархи ошиб кетар экан” – деган уйдирмаларига ишонган баъзи ҳамюртларимизнинг автобензинни мумкин қадар кўпроқ захира қилиб олишга ҳаракат қилаётганлиги ва мазкур вазиятдан фойдаланиш илинжида бўлган нопок кимсаларнинг чайқовчилик йўлига ўтаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

Хабарингиз бор, ҳурматли Президентимиз Туркманистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига расмий ташрифлари чоғида республикамизга нефт хом ашёси етказиб бериш масаласини кўтариб, истиқболли битимлар тузилишига эришдилар. Шулардан биттаси Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш инвестиция дасдурининг тасдиқланиши бўлиб, Президентимиз Жиззах вилоятига ташрифлари чоғида мазкур комплекснинг таъмал тошини қўйдилар. Йиллик қуввати 5 млн. тонна нефт хом ашёсини қайта ишлашга мўлжалланган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши 2020 йил IV чорагига белгиланган, хом ашё Россия ва Қозоғистондан Омск – Павлодар - Чимкент нефт қувури орқали келади. Мажмуа ишга туширилиши билан республикамизда ёнилғи таъминотида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Кези келганда автобензин нархининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 октябрдаги 360-сонли қарори билан Республика бўйича бир хил этиб белгиланганлигини ва бу нархнинг яқин келажакда ўзгармаслигини маълум қиламиз.

Маълумот учун:

бунда транспорт воситалари учун автобензин истеъмоли учун солиғ ҳам назарда тутилган.

Юзага келган мазкур ҳолатни зудлик билан ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш, аҳолини автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилиб, вазият ижобий томонга ўзгаришга бошлади.

Шуларни эътиборга олиб, қадрли ҳамюртлар, Сизлардан хавотирга берилмасликни ва ёнилғи нархининг ошиши ёки бошқа шов-шувларга ишонмасликни, шунингдек автомобилингизга ёнилғи қуйиш жараёнида ён-атрофингиздаги истеъмолчиларнинг, шунингдек ёнилғи қуювчиларнинг нопок ҳаракатларини ҳамда ташмачилик ва чайқовчилик илинжида амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни сезгудек бўлсангиз, назорат органларига, “Ўздавнефтгазинспекция”нинг, бизнинг ва жойлардаги нефт базаларнинг (барча АЁҚШларда ёзиб қўйилган) ишонч телефонларига маълум қилишингизни сўраймиз.

Бу билан Сиз ўз фуқаролик бурчингизни бажарган ва вазиятни ўнглаш ишига катта ҳисса қўшган бўласиз.
Сизларни яна бир бор ёнилғи таъминотида узилиш бўлмаслигига, автобензин нархининг ошмаслигига ишонтириб, турли шов-шувларга ишонмасликни ва огоҳ бўлишни сўраймиз!

Ҳурмат билан,
“Ўзнефтмаҳсулот” АК раҳбарияти.