Қозоғистоннинг “КазМунайГаз” компанияси ва Хитойнинг миллий нефть-газ корпорацияси Қозоғистондан Хитойга экспорт қилинувчи газ ҳажмини йилига 10 млрд куб метргача оширишга келишиб олди.

Томонлар газ-транспорт тизимини янада ривожлантириш, мавжуд газ қувурларини модернизация қилиш ва ўтказунчанлигини кенгайтириш зарурлигини қайд қилиб ўтишган.

“КазМунайГаз”да Қозоғистоннинг газни транспортировка қилиш ва экспортини оширишга тайёрлиги таъкидлаб ўтилган.

Марказий Осиё давлатларидан Хитойга “Марказий Осиё-Хитой” газ қувури орқали табиий газ етказилиши 2017 йил натижаларига кўра 13,4 фоизга ошиб, 38,7 млрд куб метрни ташкил қилган.

“К2009 йил охирида ушбу газ қувури фойдаланишга киритилгандан кейин Хитойга умумий ҳисобда 203,2 млрд куб метр газ етказилган.

Қозоғистонда мустақиллик йилларида газ қазиб олиш ҳажми 5 мартадан кўпроққа ошган ва 2016 йил натижаларига кўра 46 млрд куб метрни ташкил қилган. 2016 йилдан 2040 йилгача газ қазиб олиш ҳажми ошиши ўртача йиллик 4 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

Қозоғистонда олинадиган газнинг асосий улуши "Карачағанак" (49 фоиз), "Тенгиз" (31 фоиз) ва "Кашаған" (14 фоиз) конлари ҳисобига тўғи келади.