Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

ЭЪЛОН

«Ўзнефтмаҳсулот» АК заводларида углеводород хом ашёларини толлинг шарти асосида қайта ишлатишдан манфаатдор компанияларни ҳамкорликка таклиф этади. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси етказиб бериладиган хом ашёларни ўз вақтида қайта ишлаб, толлинг нефт маҳсулотларини энг мақбул муддат ва шартларда ортиб жўнатишга кафолат беради. Сизлардан ( 0 371 ) 231 13 63 телефон рақами ёки upneft@umail.uz ва pneft@inbox.uz электрон манзиллари орқали мурожаат қилишларини сўраймиз.

  • Корхонага қандай ишга жойлашса бўлади?

    Сайтимизда жойлаштирилган анкетани тўлдиринг. Сизга мос бўшиш ўрни пайдо бўлиши билан корхонамизиниг Кадрлар бўлими ходимлари Сиз билан алоқага чиқадилар.
  • АК «Узнефтмахсулот»нинг расмий веб сайти орқали келиб тушган фуқароларнинг мурожаатларини қўриб чиқиш тартиби қандай?

    Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиыланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар қўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва қўриб чиқилмайди.
  • Компания фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари нималардан иборат?

    Компания фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

    • углеводород ҳомашёсини (нефт ва газ конденсантини) қайта ишлаб, Ўзбекистон Республикаси халқ хҳжалиги мажмуини ва аҳолисини нефт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун йетарли миқдор ва турдаги нефт ва газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
    • нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газни тақсимлов режасига биноан, шу жумладан транзит орқали, белгиланган тартибда йетказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиш, уларнинг тузилиши ва бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
    • чет эллик инвесторларни жалб этган ҳолдп Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ҳорижда қўшма корхона ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш;
    • тизимни ривожлантиришнинг устувор муаммоларини ҳал қилишга қаратилган илғор, илмий-техникавий ва инвестицион сиёсатни олиб бориш, нефт маҳсулотлари, газни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларида янги техника ва технологияларни қўллаш, нефт маҳсулотдари ва газнинг миқдор ва сифат жиҳатдан сақланиши, ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси, экология талабларига риоя қилинишини таъминлаш, автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ташкил қилиш;
    • ташқи иктисодий фаолият билан шуғулланиш;
    • ишлаб чиқариш, тижорат ва илмий-техник фаолиятга сармоялар киритиш;
    • компания қатнашчилари бўлмиш меҳнат жамоаларининг илмий-техник ечимлари, маҳсулотларни стандартлаштириш ва унификациялаш, ишлаб чиқариш экологияси ҳамда ижтимоий дастурлари борасидаги стратегия ва тактикаларини шакллантириш;
    • ишлаб чиқариш самарадорлигини оширилишини ҳамда маҳсулот ва хизматларининг ички ва ташқи бозорда рақобатдошлигининг оширилишини таъминлаш;
    • нефтни қайта ишлаш заводлари, унитар корхоналар ва уларнинг филиаллари, АЁҚШ ва ФАЁҚШларда меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил этиш;
    • АК «O’zneftmahsulot» ходимларини синчиклаб танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириб бориш;
  • Бугунги кунда нефт маҳсулотлари учун белгиланган нархлар қандай ва улар ким томонидан белгиланади?

    Автобензин ва дизел ёнилғиси нархлари марказлаштирилган ҳолатда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан белгиланади *. Бугунги кунда уларнинг нархлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2014 йилдаги №6-сонли ва 30.06.2014 йилдаги №74-сонли қарорларига мувофиқ белгиланган:

    • Автобензин Аи-80 – бир литри 1740 сўм
    • Автобензин Аи-91 – бир литри 1945 сўм
    • Автобензин Аи-92 – бир литри 1945 сўм
    • Автобензин Аи-93 – бир литри 1945 сўм
    • Автобензин Аи-95 – бир литри 2170 сўм
    • Дизел ёнилғиси – бир литри 1910 сўм
    • Дизел ёнилғиси (ЭКО) – бир литри 1990 сўм

    * Бу нархлар қатъий белгиланган бўлиб, мазкур нефт маҳсулотлари аҳолига сотишда қўлланилади.

    Автобензин ва дизел ёнилғисини аҳолига сотишда жисмоний шахслардан истеъмол солиғи чегириб қолинадики, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Бугунги кунда бу солиқ ҳар бир литр маҳсулот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270 сонли қарорига биноан 290 сўмни ташкил этади ва натижада ҳар бир литр нефт маҳсулоти жисмоний шахсларга қуйидаги нархларда сотилади:

    • Автобензин Аи-80 – бир литри 2030 сўм
    • Автобензин Аи-91 – бир литри 2235 сўм
    • Автобензин Аи-92 – бир литри 2235 сўм
    • Автобензин Аи-93 – бир литри 2235 сўм
    • Автобензин Аи-95 – бир литри 2460 сўм
    • Дизел ёнилғиси – бир литри 2200 сўм
    • Дизел ёнилғиси (ЭКО) – бир литри 2280 сўм

    Ҳозирги кунда компания заводларида ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотларнинг асосий турлари «УзРТСБ» OAЖ орқали сотилади. Нархлар ҳақидаги маълумотларни «УзРТСБ» OAЖ сайти - http://www.uzex.com орқали ёки «Новости UZ EX» даврий нашридан олиш мумкин.

  • Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларига ишга жойлашиш тартиби тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 57-моддасига асосан иш жойини бевосита иш берувчига мурожаат қилиш ёки бандликка кўмаклашиш органларининг бепул воситачилиги орқали эркин танлаш ҳуқуқига эга.

    Нефтни қайта ишлаш заводлари раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвалида белгиланган кун ва саотларда фуқароларни барча масалалар бўйича, шу жумладан ишга олиш масаласида ҳам қабул қилади.

    Ишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқишда асосан нефт ва газ соҳаси бўйича юқори малакага ва тажрибага эга бўлган ходимлар афзал кўрилади. Ҳукума топшириғига биноан ҳар йили заводларга белгиланган миқдордаги коллеж битирувчилари ишга қабул қилинади. Шу билан бирга, ҳар йили олий ўқув юртларини тугатган талабаларнинг маълум миқдори ҳам ишга қабул қилинади.

  • Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида қиммат нархдаги автобензин (тижорат бензини) сотилмоқда

    Республика истеъмолчиларини нефт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида “Ўзнефтмаҳсулот” АК тасарруфидаги корхоналар (нефтни қайта ишлаш заводлари, нефт базалари) томонидан углеводород (нефт) хомашёси импорт қилиниб, нефтни қайта ишлаш заводларида қайта ишланмоқда ва сўнгра бу маҳсулот нефт базалари томонидан хусусий АЁҚШларга сотилмоқда.

    Тасдиқланган тартибга кўра импорт хомашёсидан ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотлари таннархидан арзонга сотилмайди. Аҳолига тижорат нархидаги нефт маҳсулотларини сотиши лозим бўладиган АЁҚШлар рўйхати жойлардаги ҳокимиятлар томонидан тасдиқланади.

  • Компания тасарруфидаги корхоналар (нефтни қайта ишлаш заводлари, нефт базалари) ходимлари сотиб олишаётган қишлоқ намунавий уйлари учун датлабки бадалнинг корхона ҳисобидан тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилишади

    Ушбу масала компания тегишли рухсатни олганидан сўнг моҳиятан кўриб чиқиб, ҳал этилади.

  • Хўжалик шартномалари бўйича мажбуриятларнинг нима сабабдан бажарилмаётганлиги тўғрисида

    Ҳар бир конкрет ҳолат компаниянинг мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади. Тасарруфдаги корхоналарга ўз шартномавий мажбуриятларини “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан бажаришлари ҳақида топшириқ берилади.

  • Уй-жой таъминоти тўғрисида

    Корхоналар ходимларини уй-жой билан таъминлаш масалалари корхонага ажратилган ёки корхона томонидан сотиб олинган уй-жой фонди мавжуд бўлса уй-жой комиссияси томонидан “Уй-жойни тақсимлаш низоми”га биноан кўриб чиқилади…

  • Моддий (ҳомийлик) ёрдами кўрсатиш тўғрисида

    Компания ва унинг тасарруфидаги корхоналар ҳомийлик ёрдамини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси томонидан ижозат олингандан сўнггина кўрсатишади.

  • Иш ҳақининг тўланиши ҳақида

    Корхоналар ходимлар иш ҳақини жамоа шартномасида белгиланган муддатда тўлаш учун барча зарур чораларни кўришади. Биринчи раҳбар иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун шахсан масъул эканлини ҳақида огоҳлантирилган.

  • Қоидани бузган ФЁТШ операторларига нисбатан чора кўриш тўғрисида

    Сизнинг ФЁТШ операторларининг қонунга ҳилоф хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мурожаатингиз ўзингиз иштирокингизда кўриб чиқилади. Нефт база раҳбариятига фермер хўжаликларига кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш чорасини кўриш бўйича кўрсатма берилди. Мазкур масала компаниянинг тегишли хизмати томонидан назоратга олинди.

    Мазкур жавобимиз Сизни қониқтирмаган тақдирда, Сиз Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига биноан юқори давлат идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

  • Ходимларнинг фарзандларини Республика олий ўқув юртларида ўқиш ҳақларини тўлаш ҳақида

    Компания мазкур масалани “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан тасдиқланадиган Талабаларни олий ўқув юртларида ўқитиш квотасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқади. Квота бўлган тақдирда компания комиссияси тушган ҳар бир аризани алоҳида кўриб чиқади.

    Тасарруфдаги корхоналар мазкур масалани ўз Уставлари ва жамоа шартномаларига биноан кўриб чиқишади.


my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Абдуллаев Фуркат
Шухратович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus