Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

2017 йил 20 январ куни соат 12-00да “O`zneftmahsulot” АК маъмурий биносида компания акциядорларининг Умумий йиғилиши бўлиб ўтади

Компаниянинг кузатув кенгаши Компания фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, амалдаги қонунчилик ва Компания устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

Кузатув кенгашининг таркиби:

  • Тухтамишев Нурилла Рипатович - “Ўзбекнефтгаз” МХК Бош мутахассиси, кузатув кенгаши раиси;

  • Бобоев Шухрат Собиржонович - “Ўзбекнефтгаз” МХК Бош мутахассиси;

  • Макарова Ирина Владимировна - “Ўзбекнефтгаз” МХК Бош мутахассиси;

  • Анаркулов Бахтиер Рахмонкулович - “Ўзбекнефтгаз” МХК Бош мутахассиси;

  • Абдурахимов Амин Найимович - “Ўзбекнефтгаз” МХК Бош юрисконсулти;

  • Ахмедов Журабек Илхомович - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бош бошқарма бошлиғи;

  • Абдухамидов Акромжон Абдувахабович - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бошқарма бошлиғи;

  • Кариев Баходир Давранджанович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Бош мутахассиси;

  • Агзамов Нодир Тохирович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси етакчи мутахассиси, давлатнинг ишончли вакили.

Компания кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  1. Компания фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

  2. Компания акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси ўн биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;

  3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

  4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

  5. акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Компания акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

  6. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

  7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

  8. Компания бошқаруви аъзоларини (бошқарув раисидан ташқари) лавозимга тайинлаш уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

  9. Компаниянинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

  10. Компаниянинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит ҳизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

  11. Компаниянинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Компания кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Компания кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

  12. аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  13. Компания тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;

  14. дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

  15. Компаниянинг захира фонди ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

  16. Компаниянинг корхоналари ва филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш ва тугатиш;

  17. Компаниянинг шўъба ва тобе ҳўжалик жамиятларини ташкил этиш;

  18. қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш (йирик битим тузиш масаласи бўйича Компания кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин);

  19. конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Компаниянинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

  20. Компаниянинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

  21. Компаниянинг Устав фондини ошириш ва Компания Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек тегишли хужжатларни (акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини) тасдиқлаш;

  22. Компаниянинг Устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек тегишли хужжатларни (акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини) тасдиқлаш;

  23. аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  24. Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

  25. Компания томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  26. қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  27. Компаниянинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  28. Компаниянинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

  29. ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига бошқа қарор ва масалаларни ҳам ҳал этиш берилиши мумкин.

9.3. Компания кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу Устав ва Акциядорлар умумий йигилишида тасдиқланган “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

Компания кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Компания ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
Компания кузатув кенгашининг аъзолари, амалдаги қонунчилик ва мазкур Устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Компания кузатув кенгаши аъзоларининг миқдор таркиби 9 (етти) аъзодан иборат.

Компаниянинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
Компания Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари Компаниянинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Компания кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
Компания кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган “Компания кузатув кенгаши туғрисида”ги Низомида белгилаб қўйилади.

Компания кузатув кенгашида давлатнинг ишончли вакилининг фаолияти амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
Давлат вакили лавозимига кўра Компания кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

Компаниянинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Компаниянинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Компания кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Компания кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Компания кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
Компания кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

Компания кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади ва акциядорлар умумий йиғилишларида раислик қилади.
Компания кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.

Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек қонунчиликда ва мазкур Уставда кўрсатилган бошқа ҳолларда бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади.
Компания кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум, кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг етмиш беш фоизини ташкил қилади.

Компания кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Компания кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.
Компания кузатув кенгаши аъзоларининг сони ушбу Уставида назарда тутилган миқдорнинг 75 фоизидан кам бўлган тақдирда, Компания кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Компания ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

Компания кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришга ҳақли эмас.
Компания кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Компания кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

Компания кузатув кенгаши қарорлари билан Компания акциядорлари таништирилиши мумкин. Компания акциядорлари компаниянинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлари билан ҳам танишишлари мумкин.
Компания кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Компания кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

Компания кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
Компания кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Компания кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

Компания кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Компаниянинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Компаниянинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
Компания кузатув кенгашининг аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Компания манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.

Компания кузатув кенгаши аъзолари Компания ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Компания кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

Кузатув кенгаши раиси ва аъзоларини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202 - сонли “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ акциядорлик компанияси фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ.
Кузатув кенгашини қўшимча рағбатлантириш, унинг принципиаллигини ҳамда самарадорлигини ошириш учун Компаниянинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар чоракда моддий рағбатлантириш тўлаб борилади.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus