Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

2017 йил 20 январ куни соат 12-00да “O`zneftmahsulot” АК маъмурий биносида компания акциядорларининг Умумий йиғилиши бўлиб ўтади

Акциядорларнинг Умумий йиғилиши Компания бошқарувининг олий органи ҳисобланади.

Компания ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Компаниянинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Компаниянинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ Компаниянинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга унинг ўтказишилиши ҳақидаги хабарни бериш тартиби, умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотлар (материаллар) Компаниянинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Компания Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Компаниянинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш, Компания Уставига Компаниянинг устав фондини (устав капиталини) ошириш тўғрисидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

  • Компанияни қайта ташкил этиш;

  • Компанияни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

  • Компания кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

  • Компаниянинг Устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

  • ўз акцияларини олиш;

  • Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, Компания Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) ва уни ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек Компания кузатув кенгаши Компаниянинг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у Компания Уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Компанияга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

  • Компания тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

  • Компаниянинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

  • Компанияинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

  • Компания кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Компанияни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Компания кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

  • акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

  • акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

  • Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда Компания томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • мазкур Компания Уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Компаниянинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

    Уставдаги акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Компаниянинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қонунчиликда белгиланган холатларда акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан ёки Компания Уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан кузатув кегашига ваколат бериш холатлари бундан мустасно.

    Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 84-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

    Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари акциядорлар эътиборига:

    • акциядорлар умумий йиғилиши тугаганидан сўнг эълон қилиш;
    • акциядорлар умумий йиғилиш баённомаси тузилган санадан икки иш куни давомида мухим фактлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш йулллари билан етказилади.

    Компания овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Компаниянинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Компания кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

    Акциядорлар (акциядор) Компания кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

    Акциядорлар умумий йиғилишини ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар амалдагии қонунчилик билан тартибга солинади ва Комапниянинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus