Компания Бошқаруви Компаниянинг ижроия органи ҳисобланади. Компаниянинг Бошқаруви 6 (олти) аъзодан иборат.

Компания Бошқаруви таркибига қуйидагилар киради:

Компания бошқаруви ваколатига Компаниянинг жорий фаолиятини бошқариш масалалари киради, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига кирувчи масалалар бундан мустасно.

Компания Бошқаруви Раиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан олдиндан келишилган (тайинловига биноан) ҳолда, компания акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан сайланади (тасдиқланади).

Шу билан бирга уни тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.

Бошқарув раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқарув раисининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Кузатув кенгаши Компания бошқаруви раиси ва бошқарув аъзолари Компания Устави қоидаларини қўпол тарзда бузилганда, бизнес-режанинг тасдиқланган параметрларининг бажарилиши барбод этилганда ёки ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Компанияга зарар келтирилганда, улар билан тузилган шартномаларни муддатидан олдин тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

Компания бошқаруви раиси ва бошқаруви аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва Компания билан, ҳар йили уни давом эттириш (қайта тузиш) ёки тўхтатиш (бекор қилиш) мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилган ҳолда, бир йиллик муддатга тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади. Шартнома компания номидан кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.

Компания бошқаруви раисининг ҳамда компания бошқаруви аъзолари меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори Компания фаолиятининг самарадорлиги билан бевосита боғлиқдир ва улар билан тузилган шартнома билан белгиланади.

Ижроия органини (бошқарувни) моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январидаги ПФ-3202 - сонли “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан акциядорлик компанияси фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлади.

Акциядорлик компанияси ишини яхшилаш, қўшимча рағбатлантирувчи омил олиш, ижроия органи фаолиятининг принципиаллиги ва самарадорлигини ошириш учун компания ижроия органи тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар чоракда моддий рағбатлантириб борилади.

Компания ишининг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда моддий мукофот миқдори Компания кузатув кенгаши томонидан кўпайтириш ёки камайтириш мақсадида қайта кўриб чиқилиши мумкин.