Call center:
( 0 371 ) 231-13-82

Телефон доверия

Ишонч телефони:
( 0 371 ) 231-14-21

2017 йил 20 январ куни соат 12-00да “O`zneftmahsulot” АК маъмурий биносида компания акциядорларининг Умумий йиғилиши бўлиб ўтади

АК Узнефтмахсулот

Компаниянинг тўлиқ номи:
«O’ZNEFTMAHSULOT» акциядорлик компанияси.
Қисқача номи: АК «O’ZNEFTMAHSULOT».
Почта ва жойлашган манзили: 100125, Ўзбекистон Республикаси,
Ташкент шаҳри, Дўрмон йули 2-берк кўча, 143.
Расмий сайти: www.unm.uz

А

кциядорлик компанияси «O’ZNEFTMAHSULOT» кейинги ўринларда «Компания», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154-Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги № 523-сонли, 2003 йил 19 майдаги № 225-сонли, 2003 йил 12 июндаги № 265–сонли, 2003 йил 21 октябрдаги № 460-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги № 228-сонли қарори, «Ўзбекнефтегаз» MXK Бошқарувининг 2003 йил 23 октябрдаги №22-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 1999 йил 13 июлдаги 139к-ПО-сонли, 2000 йил 24 июлдаги 118к-ПО-сонли, 2003 йил 10 июлдаги 95к-ПО-сонли, 2004 йил 21 апрелдаги 56к-ПО-сонли ва 2004 йил 6 декабрдаги 71к-ПО-сонли буйруқлари, «Ўзбекнефтегаз» MXK Бошқарувчилар кенгашининг 2006 йил 8 ноябрдаги 1-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2007 йил 25 апрелдаги 13к-ПО-сонли буйруғи асосида ташкил этилган.

Компания акциядорлик жамияти ҳисобланиб, барча юридик ва жисмоний шахслар унинг акциялари эгалари (акциядорлари) бўлиши мумкин.

Компания юридик шахс ҳисобланиб, мустақил балансида ҳисобланадиган ўзига тегишли алоҳида мулкка эга. Компаниянинг ижроия органи - Компания Бошқарувидир.

Компания Бошқарувининг ваколатига, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Компания Кузатув Кенгашининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалардан ташқари, Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалари киради.

Компания Бошқаруви Акциядорлар Умумий мажлиси ва Кузатув кенгаши қарорлари ижросини ташкил этади.

Компания таркибига кирган унитар корхоналар ва «Тасис - Ўқув» маркази (филиаллардан ташқари) юридик шахслар ҳисобланиб, ўз фаолиятини Компания Устав жамғармасига берилган давлат мулкини хўжалик жихатдан бошқариш асосида юритади.

Компания фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • углеводород ҳомашёсини (нефт ва газ конденсантини) қайта ишлаб, Ўзбекистон Республикаси халқ хҳжалиги мажмуини ва аҳолисини нефт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун йетарли миқдор ва турдаги нефт ва газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

  • нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газни тақсимлов режасига биноан, шу жумладан транзит орқали, белгиланган тартибда йетказиб бериш тўғрисида шартномалар тузиш, уларнинг тузилиши ва бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;

  • чет эллик инвесторларни жалб этган ҳолдп Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ҳорижда қўшма корхона ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш;

  • тизимни ривожлантиришнинг устувор муаммоларини ҳал қилишга қаратилган илғор, илмий-техникавий ва инвестицион сиёсатни олиб бориш, нефт маҳсулотлари, газни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларида янги техника ва технологияларни қўллаш, нефт маҳсулотдари ва газнинг миқдор ва сифат жиҳатдан сақланиши, ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси, экология талабларига риоя қилинишини таъминлаш, автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ташкил қилиш;

  • ташқи иктисодий фаолият билан шуғулланиш;

  • ишлаб чиқариш, тижорат ва илмий-техник фаолиятга сармоялар киритиш;

  • компания қатнашчилари бўлмиш меҳнат жамоаларининг илмий-техник ечимлари, маҳсулотларни стандартлаштириш ва унификациялаш, ишлаб чиқариш экологияси ҳамда ижтимоий дастурлари борасидаги стратегия ва тактикаларини шакллантириш;

  • ишлаб чиқариш самарадорлигини оширилишини ҳамда маҳсулот ва хизматларининг ички ва ташқи бозорда рақобатдошлигининг оширилишини таъминлаш;

  • нефтни қайта ишлаш заводлари, унитар корхоналар ва уларнинг филиаллари, АЁҚШ ва ФАЁҚШларда меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги ишларини ташкил этиш;

  • АК «O’zneftmahsulot» ходимларини синчиклаб танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакаларини ошириб бориш;

Компания ўз ҳўжалик фаолиятини даромад олиш, акциядорлар ва меҳнат жамоаларининг моддий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида юритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги 446-қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги № 228-сонли қарорига биноан компания таркибига қуйидагилар киради: «O’zneftmahsulot» AK марказий аппарати, 2 та нефтни қайта ишлаш заводи (Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари), 23 та нефт база (юридик шахслар), 43 та филиал, АЁҚШлар, 6 та комплекс автосервис пункти, 1 та акциядорлик жамияти («Нефттаъминот» OAЖ ш.Ташкент), 3 та масъулияти чекланган жамият («Косон» МЧЖ ш.Косон, «Узрубероид» МЧЖ ш.Наманган ва «Карбонам» МЧЖ ш.Наманган) ва 1 та ўқув маркази («Тасис - Ўкув» маркази, Тошкент. ш.).

my.gov.uz

Фойдали манбаалар

  • НХК «Узбекнефтегаз»
  • Выставка «НЕФТЬ и ГАЗ УЗБЕКИСТАНА – OGU»
  • OOO "Нефтегаздепозит"
  • "ОАО УзЛИТИнефтегаз"
  • "ОАО Нефтегазстройремонт"
  • "Шуртанский ГХК"
  • Ферганский НПЗ
  • Бухарский НПЗ

Кадрлар бўлими

Абдуллаев Шерзод Эркинович

(+998 71) 269-19-65

Акрамова Нигора

(+998 71) 269-19-65

Маркетинг бўлими

Бекмуродов Жалолиддин Мансурович

(+998 71) 231-13-56

Акбаров Бахтиёр

(+998 71) 231-13-58

Хуқуқий бўлим

Зоҳидова Тамара Тўхтасиновна

(+998 71) 231-13-44

Ўтаганов Матусмон

(+998 71) 231-13-44

Транспорт бўлими

Джуматов Заирджон
Закирджанович

(+998 71) 231-13-44

Абдуллаев Даврон

(+998 71) 231-13-44

Uzneftmahsulot AK

«O’ZNEFTMAHSULOT» Акциядорлик Компанияси олиб бораётган фаолиятга алоқадор барча ахборот ва маълумотлар www.unm.uz электрон манзилдаги Компания веб-сайтида эълон қилиб борилади ва Компаниянинг расмий позицияси ҳисобланади.

Компания ўзга манбалардан олинган «O’ZNEFTMAHSULOT» AКга оид ахборот ва маълумотларга изоҳ ва шарҳлар бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Система OrphusАгар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Мазкур сайтда берилган материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда ва улардан парча олинганда «O’ZNEFTMAHSULOT» AK расмий сайтидан олинганлигини кўрсатувчи изоҳ берилиши шарт.

Система Orphus